СУД-ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗА ИМКОНИЯТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МУАММОЛАРИ

СУД-ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗА ИМКОНИЯТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МУАММОЛАРИ

2018 йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида прокурор-тергов ходимлари малакасини ошириш мақсадида эксперт ва мутахассислар иштирокида «Суд-тиббий экспертиза имкониятларидан самарали фойдаланиш муаммолари» мавзусида видеоконференцалоқа режимида ўқув семинари ташкил этилди.

Тадбирда Бош прокуратуранинг масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар, туман-шаҳар прокуратуралари терговчилари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ва уларнинг ҳудудий органлари суриштирувчилари ҳамда Суд-тиббий экспертиза Бош бюроси масъул ходимлари иштирок этдилар.

Семинар доирасида суд-тиббий ва тиббий-криминалистик экспертизалар имкониятларидан самарали фойдаланиш, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида мазкур экспертизаларини тайинлаш ва ўтказишдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Семинар якунида иштирокчилар фикр алмашдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.