«ВАТАНПАРВАР»ТАШКИЛОТИ ЎҚИТУВЧИСИ ПОРА ОЛАЁТГАНДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ

«ВАТАНПАРВАР»ТАШКИЛОТИ ЎҚИТУВЧИСИ ПОРА ОЛАЁТГАНДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан фуқаро Ж.А.нинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, «Ватанпарвар» ташкилоти Бухоро автомобил мактаби ўқитувчиси Ф.Н. Ж.А.ни алдаб, уни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга киритиш ва имтиҳондан ўтказиб бериш эвазига 500 минг сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.