ДЕПАРТАМЕНТ ХОДИМИГА ПОРА БЕРГАН ВЕТЕРИНАРИЯ БЎЛИМИ БОШЛИҒИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ДЕПАРТАМЕНТ ХОДИМИГА ПОРА БЕРГАН ВЕТЕРИНАРИЯ БЎЛИМИ БОШЛИҒИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ҳодимлари томонидан Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими инспектори Р.Б.нинг билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Қўқон шаҳар ветеринария бўлими фаолияти бўйича қонунбузилиши ҳолатлари аниқланганлиги сабабли, мазкур бўлим бошлиғи Э.И. унга нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва ишни унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига Р.Б.га 1 млн. сўм пора беришни таклиф қилиб, Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими биносида 1 млн. сўмни пора тариқасида Р.Б.га берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари ўтказилмоқда.