ДЕПАРТАМЕНТ ХОДИМИГА ПОРА БЕРГАН СОБИҚ БАНК ХОДИМИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ДЕПАРТАМЕНТ ХОДИМИГА ПОРА БЕРГАН СОБИҚ БАНК ХОДИМИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ҳодимлари томонидан Департаментнинг Томди туман бўлими бошлиғи А.У.нинг билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, АТБ «Агробанк» Томди туман филиали собиқ бошқарувчиси Р.М. А.У.нинг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув материали бўйича унга нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва ишни унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари пора беришни таклиф қилиб, таниши А.Б. орқали Департаментнинг вилоят бошқармаси биноси олдида таклиф қилинган пул маблағидан 500 АҚШ долларини пора тариқасида А.У.га берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари ўтказилмоқда.