ДЕПАРТАМЕНТ ХОДИМИГА ПОРА БЕРГАН ФУҚАРОГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎҒАТИЛДИ

ДЕПАРТАМЕНТ ХОДИМИГА ПОРА БЕРГАН ФУҚАРОГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎҒАТИЛДИ

Департаментнинг Тошкент шахар бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг Миробод туман бўлими инспектори М.С.нинг билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.А. ўзнинг қариндоши Д.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва ишни унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига М.С.га 500 АҚШ доллари пора беришни таклиф қилиб, Департаментнинг Миробод туман бўлими биноси олдида 500 АҚШ долларини пора тариқасида М.С.га берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари ўтказилмоқда.