ЕР УЧАСТКАСИНИ НОҚОНУНИЙ ТАСАРРУФ ЭТГАН МУТАХАССИС ПОРА ОЛАЁТГАНДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЕР УЧАСТКАСИНИ НОҚОНУНИЙ ТАСАРРУФ ЭТГАН МУТАХАССИС ПОРА ОЛАЁТГАНДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро Д.Б.нинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг мутахассиси А.Қ. Д.Б.дан унинг яшаш хонадони ёнида жойлашган, «Ширмонбулоқ Гулшодаси» фермер хўжалиги тасарруфидаги 1 сотих ер майдонини турар жой сифатида унинг яшаш хонадони майдонига қўшиб бериши эвазига 1000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.