ЖАРИМА МАЙДОНИДАН АВТОМОБИЛЬНИ ЧИҚАРИБ БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ФИРИБГАР УШЛАНДИ

ЖАРИМА МАЙДОНИДАН АВТОМОБИЛЬНИ ЧИҚАРИБ БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ФИРИБГАР УШЛАНДИ

Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан фуқаро С.Дж.нинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Х. С.Дж.нинг таниши Х.Т.га тегишли бўлган, Наманган вилоят прокуратураси томонидан вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган «ВАЗ 2106» русумли автомошинани танишлари орқали олиб чиқиб бериш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.