МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ХОДИМИГА ПОРА БЕРГАН ФУҚАРОГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎҒАТИЛДИ

МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ХОДИМИГА ПОРА БЕРГАН ФУҚАРОГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎҒАТИЛДИ

Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан Мажбурий ижро бюроси Пискент туман бўлими катта инспектори И.Б.нинг билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Я. ўзига тегишли бўлган «Маданият» маҳалласи, Файзли кўчасида жойлашган нонвойхонада газ ва электр тармоқларига уланиш нуқталаридан фойдаланиш қонунийлигини текширмаслик, далолатнома расмийлаштирмаслик ва ҳужжатларни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказмаслик эвазига Янгийўл туманига хизмат сафарига юборилган Мажбурий ижро бюроси Пискент туман бўлими катта инспектори И.Б.га пора тариқасида 500 минг сўм берган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Я.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексинининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказимоқда.