НАВБАТДАГИ «ВАЛЮТАЧИЛАР» УШЛАНДИ

НАВБАТДАГИ «ВАЛЮТАЧИЛАР» УШЛАНДИ

Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ходимлари томонидан фуқаро С.А.нинг мурожаатига асосан «Давр банк» амалиёт бошқармаси биноси олдида ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур банкнинг 1-тоифали мутахассиси Д.Т. фуқаро З.А. билан ўзаро олдиндан тил бириктириб, З.А. ноқонуний чет эл валютаси олди-сотдиси фаолиятини амалга оширишда «яма» сифатида фойдаланиб келинган хонадондан 12000 АҚШ долларини банк олдига олиб келиб, ҳар бир АҚШ долларини 7990 сўмдан ҳисоблаб, фуқаро С.А.га 95,8 млн. сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтда ушланиб, улардан 12.000 АҚШ доллари ашёвий далиллар сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Т ва З.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.