ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА, ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ВА ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛИНИ ТАРҚАТИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА, ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ВА ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛИНИ ТАРҚАТИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрь кунги Қарори  билан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияси ташкил қилиниб, у мазкур соҳага жалб қилинган республиканинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, вазирлик ва идоралари таркибидан иборат.

Комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

– жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни баҳолаш бўйича самарали ишни ташкил этиш, шунингдек унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид чораларни кўриш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

– жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

– жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи Гуруҳнинг (ФАТФ) тавсиялари талабларини ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳалқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилишни таъминлаш;

– жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, шунингдек мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Қарорда белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

Комиссия фаолияти давлат органлари, ўзини ўзи бошқарувчи ташкилотлар ва хусусий сектор ўртасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни таъминловчи самарали механизмни шакиллантиришга йўналтирилган.