МИБ ХОДИМИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

МИБ ХОДИМИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Юлдашев умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ноқонуний уланиб, 16 сотих ер майдонида иссиқхона қурганлиги ҳолати юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмаслик эвазига Мажбурий ижро бюроси Янгийўл туман бўлими тезкор шўъбаси инспектори Ж.Аслоновнинг хизмат хонасида унга 400 АҚШ доллари пора берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Юлдашевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.