МИБ ХОДИМИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

МИБ ХОДИМИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Мирзахолов Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси тезкор шўъбаси катта инспектори И.Машраповга ЯТТ Ш.Усмоновага тегишли бўлган, музқаймоқ сақловчи корхонага ўрнатилган электр ҳисоблагични Тошкент шаҳрида жойлашган «ASIA ENERGOMERA» МЧЖга лабаратория текширувига юбормаслик ҳамда ҳисоблагичга таъсир кўрсатганлик ҳолати бўйича хулоса олмаслик эвазига 300 АҚШ доллари пора берган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Мирзахоловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.