ПРОКУРАТУРА ХОДИМИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ПРОКУРАТУРА ХОДИМИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Ҳазорасп туман прокуроринниг катта ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи А.Пўлатов вилоят прокурори номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда Хазорасп туманидаги «Давлатёров Йўлдош Бектурди» фермер хўжалиги фаолиятида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги сабабли, фермер хўжалигининг норасмий раҳбари  Й.Бектурдиев ушбу ҳолатни унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари таклиф қилганлигини билдирган.

Ушбу билдирги асосида Хоразм вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Й.Бектурдиев А.Пўлатовга унинг хизмат хонасида 2000 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Й.Бектурдиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.