ПРОКУРОРГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ПРОКУРОРГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Ғузор туман прокурори Б.Суюнов вилоят прокурори номига билдирги билан мурожаат қилиб, «Шерали» ҚФЙда ўтказилган текшириш бўйича ҚФЙ раиси Ф.Ёдгоров унга нисбатан енгиллик кўрсатилишини сўраб, эвазига 100 АҚШ доллари пора таклиф қилаётганлигини билдирган.

Билдиргига асосан, Қашқадарё вилоят прокуратураси ходимлари томонидан 20.09.2018 йилда ўтказилган тезкор тадбирда, Ф.Ёдгоров туман прокурори Б.Суюновга 100 АҚШ доллари пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Ёдгоровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.