ДЕПАРТАМЕНТ ХОДИМИГА ПОРА БЕРГАН ДСЭНМ БОШЛИҒИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ДЕПАРТАМЕНТ ХОДИМИГА ПОРА БЕРГАН ДСЭНМ БОШЛИҒИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг Сайхунобод туман бўлими инспектори А.Р.нинг билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, туман ДСЭНМ бош шифокори Б.Д. ДСЭНМ фаолияти бўйича ўтказилган текширишда аниқланган камчиликларни далолатномада кўрсатмаслик эвазига Департаментнинг Сайхунобод туман бўлими инспектори А.Р.га 200 АҚШ доллари порани унинг хизмат хонасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари ўтказилмоқда.