ДЕПАРТАМЕНТ ХОДИМИГА ПОРА БЕРГАН ДСЭНМ БОШЛИҒИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУМАН БЎЛИМИ БОШЛИҒИГА ҲАР ОЙЛИК «ДОЛЯ» ТАКЛИФ ҚИЛГАН БОЗОР ДИРЕКТОРИ УШЛАНДИ

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг Яшнобод туман бўлими бошлиғи Р.Э.нинг билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, «Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ директори Н.Э. бозор ҳудудида сотиладиган гўшт маҳсулотларини ҳақиқий миқдорини ва бозорнинг кунлик тушум пулларини ҳисобини назорат қилиб бормаслик эвазига Департаментнинг Яшнобод туман бўлими бошлиғи Р.Э.га ҳар ойда 1500 АҚШ доллари пора беришни таклиф қилиб, шундан 550 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ директори Н.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўрилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, унутманг, прокуратура органлари ходими ёки бошқа мансабдор шахсларга пора бериш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади!