«ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ» АЖ САМАРҚАНД ФИЛИАЛИ ДИРЕКТОРИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

«ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ» АЖ САМАРҚАНД ФИЛИАЛИ
ДИРЕКТОРИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

2018 йил 22 сентябрь куни фуқаро У.Ё.нинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, «Ўзбекистон почтаси» АЖ Самарқанд филиали директори У.Ш. филилалнинг маъмурий биноси ҳудудидан 30х7 метр ер майдонини У.Ё.га ажратиб бериш эвазига жами 100 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 40 минг АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 22.09.2018 йилда вилоят прокуратураси томонидан У.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди, 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда у Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.