АНТИКОРРУПЦИОН ФАОЛИЯТДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

АНТИКОРРУПЦИОН ФАОЛИЯТДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг сабаблари ва юзага келиш шарт-шароитларини комплекс бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган 2019-2021 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан иш олиб борилмоқда.

Давлат дастури лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутувчи 6 та йўналиш бўйича шакллантирилмоқда:

коррупцияга қарши курашиш соҳасида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш;

фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташкилий чоралар, тадқиқотлар ўтказиш, халқаро ҳамкорлик.

Ҳар бир фуқаро Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этиши мумкин.

Бунинг учун, anticorruptionuz телеграм-ботига ўтиш ва коррупция ҳолатлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни тақдим этиш ёки коррупция билан тўқнашилган ҳолатлар хусусида ўз фикрларини билдириш имкони мавжуд.

Мазкур Давлат дастурини тайёрлашда коррупцияга шарт-шароит яратувчи муаммоларни бевосита фуқаролардан ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича
республика идоралараро комиссияси