ПАХТА ҲОСИЛИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ПАХТА ҲОСИЛИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан тумандаги «А.А» фермер хўжалигига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, мазкур  фермер хўжалиги раҳбари
А. ва бошқалар фермер хўжалигига тегишли бўлган 6,0 гектар ердаги очилган пахта ҳосилини териб олиб, пахта толасини чигитдан ажратиб, тайёр бўлган пахта хом-ашёсини фуқаро М.А ва бошқаларга 13,8 млн. сўмга сотиб юбориб, давлат мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «А.А»  фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.