ЎЗ ФАРЗАНДИНИ СОТМОҚЧИ БЎЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ЎЗ ФАРЗАНДИНИ СОТМОҚЧИ БЎЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН
ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Олмазор тумани, Дилсарой кўчасида жойлашган кафе олдида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Қ. ўзининг 2013 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди Б.Қ.ни 15 млн. сўмга фуқаро М.А.га сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.