ПРОКУРАТУРА ТЕРГОВЧИСИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ПРОКУРАТУРА ТЕРГОВЧИСИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

2018 йил 13 октябрь куни Қашқадарё вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Шукуров ўзига нисбатан текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган иш бўйича жиноят иши қўзғатмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига Қарши шаҳар прокуратураси терговчиси Ш.Нажмиевга унинг хизмат хонасида 500 АҚШ доллари пора тариқасида берган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.