ПРОКУРАТУРА ХОДИМИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ПРОКУРАТУРА ХОДИМИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

2018 йил 12 октябрь куни Қашқадарё вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Шаҳрисабз туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Х.Жураев Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан ўтказилаётган текшириш юзасидан жиноят иши қўзғатмаслик ва уни жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига Шаҳрисабз туман прокурори ёрдамчиси С.Ғайбуллаевга унинг хизмат хонасида 2500 АҚШ доллари пора тариқасида берган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.