ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, фуқаро Г.А. давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний авиакасса ташкил қилиб, 8 нафар фуқароларга авиабилет олиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 16,8 млн. сўм ва 100 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Г.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.