ШИФОКОР ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ

ШИФОКОР ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ

Департаментнинг Булунғур туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман марказий поликлиникаси шифокори Ш.Н. фуқаро С.И.дан уни Самарқанд тиббиёт коллежи иккинчи мутахассислигига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 500 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.