ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги Фармонига асосан Рахматов Рашид Насруллоевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Р.Рахматов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Бухоро шаҳар прокурори лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилнинг ноябрь ойидан шу вақтгача Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида ишлаган.