ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2018 йил 3 ноябрдаги Қарорига асосан Каримов Хидир Саматович Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.

Х.Каримов 1967 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1994 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1996 йилда Китоб туман прокуратурасида бошлаб, Қашқадарё вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2011 йилдан Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилнинг март ойидан шу вақтгача Навоий вилоят прокурори лавозимида ишлаган.