МТМДАГИ ЗАҲАРЛАНИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН

МТМДАГИ ЗАҲАРЛАНИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН

2018 йил 9 ноябрь куни Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонасига 8-сонли мактабгача таълим муассасасининг 8 нафар тарбияланувчилари овқатдан заҳарланиши ташҳиси эҳтимоли билан ётқизилган.

Бекобод шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув давомида, ҳозирги кунга қадар 8-сонли мактабгача таълим муассасасининг жами 56 нафар тарбияланувчилари ва 2 нафар тарбиячилари тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган бўлиб, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 10.11.2018 йилдаги маълумотномасига кўра, мурожаат қилган шахсларнинг соғлиги даражаси ўртача оғирликни ташкил этиб, «овқат токсикоинфекцияси» ташҳиси қўйилганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан судга оид кимёвий ва бактериология экспертизалари тайинланиб, Ўзбекистон Респубикаси Жиноят кодексининг 257.1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари устидан тегишли назорат ўрнатилган.