ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНИДА «ЁШЛАР – КЕЛАЖАГИМИЗ» ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ҲАҚИДА

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНИДА «ЁШЛАР – КЕЛАЖАГИМИЗ» ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ҲАҚИДА

Бош прокуратуранинг ишчи гуруҳи ташаббуси билан «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастурини амалга ошириш жараёнида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманидаги 22 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келаётган Маданият, Кушек, Жумагул, Тинчлик, Пахтазор, Дўстлик, Беруний номли 7 та маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти тизими қайта тикланиб, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилиши таъминланди.

Шу билан бирга, 78,5 километр автомобиль йўллари ва 36 та жамоат транспорти бекатлари жорий ва капитал таъмирланди, аҳолининг 3 мингдан зиёд ижтимоий-маиший муаммолари ҳал этилди ва 275 нафар тадбиркорларга 43 млрд. сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди.

Ёш оилалар учун уй-жой ва ижтимоий инфратузилма объектлари, жумладан, мактабгача  таълим муассасаси, болалар ижодиёт маркази, спорт ва болалар майдончалари, истироҳат боғи, ёшлар тадбиркорлиги учун объектлари жойлашган «Ёшлар – келажагимиз» мажмуаси қуриб битказилди.

Мажмуа таркибида замонавий ахборот-ресурс маркази ташкил қилинди, марказ юқори созламали компьютер техникалари ва оптик толали интернет алоқа тизими билан таъминланди, шунингдек, мазкур тизим давлат органлари сайтлари, А.Навоий номли Миллий кутубхона фонди тармоғи ҳамда «ZiyoNET» таълим порталига уланди.

Бундан ташқари, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари жадаллаштирилди. Хусусан, туман ҳудудида велосипедларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхонани ташкил этиш бўйича 80 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда 3000 тадан зиёд, шундан 70 фоизи ёшларга мўлжалланган янги иш ўринларини яратиш назарда тутилди.

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни маҳаллий давлат ҳокимияти ва кенг жамоатчилик иштирокида мазкур мажмуанинг очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда санъат усталари қизиқарли концерт дастурлари билан чиқишлар қилдилар.