ТОВЛАМАЧИЛИК ҲОЛАТИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

ТОВЛАМАЧИЛИК ҲОЛАТИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро Я.нинг аризасига асосан тумандаги «K.P» МЧЖ биносида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.И. мазкур жамият мансабдор шахслари устидан Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиш орқали қўрқитиб, товламачилик йўли билан 7.000 қути гугурт маҳсулоти ёки 70.000 АҚШ доллари беришни талаб қилиб, шундан 10.000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.