ФАРЗАНДИНИ СОТИШГА УРИНГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ФАРЗАНДИНИ СОТИШГА УРИНГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Департаментнинг Шўрчи туман бўлими, туман прокуратураси ва туман ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ч.Т. ўзининг 13.10.2018 йилда туғилган фарзанди Р.Б.ни 1,5 млн. сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ч.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.