ФУҚАРО З.САМОЙЛОВАНИНГ МУРОЖААТИНИ ЎРГАНИШ ЮЗАСИДАН

ФУҚАРО З.САМОЙЛОВАНИНГ МУРОЖААТИНИ ЎРГАНИШ ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура томонидан фуқаро З.Самойлованинг уй-жой ажратишда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди.

Аниқланишича, Чилонзор туманидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи маъмурияти чин етим З.Самойлова ва Х.Самойловларни коллежни тамомлаганлиги сабабли, Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2010 йилдаги 164-сонли қарорига асосан, уй-жой билан таъминлаш масаласини ҳал этиш ҳақида 25.02.2013 ва 10.07.2014 йилларда Сирдарё туман ҳокимлигига хат билан мурожаат қилган бўлсада, уларни уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилмаган.

Ўрганиш якунида, Бош прокуратуранинг аралашуви билан Сирдарё туман ҳокимининг 07.09.2018 йилдаги 3253-сонли қарорига асосан Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Илғор маҳалласи, Шоҳ кўчаси, 9-уйда жойлашган 4 хонали турар жой З.Самойловага ижара асосида фойдаланиши учун ажратилди.