ФУҚАРО О.ХАМИДОВНИНГ МУРОЖААТИНИ ЎРГАНИШ ЮЗАСИДАН

ФУҚАРО О.ХАМИДОВНИНГ МУРОЖААТИНИ ЎРГАНИШ ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура томонидан фуқаро О.Хамидовнинг моддий таъминоти учун ўз вақтида тўлаб берилмаган нафақа пулларини олишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди.

Аниқланишича, О.Хамидов 2014-2018 йилларда Тошкент молия институтида таҳсил олган.

Фуқаро О.Хамидовга Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2007 йилдаги 247-сонли қарорига асосан 2017-2018 ўқув йили учун 4 млн. 912 минг сўм ижтимоий нафақа тўланган бўлсада, 2014-2016 ўқув йиллари учун тўланмасдан қолган.

Ўрганиш якунида, Бош прокуратуранинг аралашуви билан О.Хамидовга 2014-2016 ўқув йиллари учун 13 млн. 434 минг сўм нафақа пуллари тўлаб берилиши таъминланди.