ФУҚАРО Ф.З.ЭРГАШЕВАНИНГ МУРОЖААТИНИ ЎРГАНИШ ЮЗАСИДАН

ФУҚАРО Ф.З.ЭРГАШЕВАНИНГ МУРОЖААТИНИ ЎРГАНИШ ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура томонидан фуқаро Ф.Эргашеванинг «Ўзагросуғурта» АЖ Навоий вилоят филиали мансабдор шахсларининг ҳаракатларидан норозилиги ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди.

Аниқланишича, филиал бошқарувчисининг 19.10.2018 йилдаги буйруғига асосан Ф.Эргашева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ўрганишда, мазкур буйруқ қонунга зид эканлиги аниқланиб, унга нисбатан протест келтирилди ва бекор қилиниши таъминланди.

Шунингдек, «Ўзагросуғурта» АЖ Навоий вилоят филиали бошқарувчиси А.Қувоновга МЖтКнинг 49-моддаси билан маъмурий жарима жазоси қўлланилди.