ИМПОРТЁРЛАР ВА МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

ИМПОРТЁРЛАР ВА МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Эндиликда Сиз, хориждан келгунча божхона расмийлаштируви ва турли тўловлар, логистика харажатлари ҳисобига қимматлашиб борадиган импорт маҳсулотини ички бозорда ҳеч қандай қийинчиликларсиз маҳаллий ишлаб чиқарувчининг ўзидан арзон нархда сотиб олиш имконига эгасиз.

Бунинг учун, ўзингизга керакли ҳамкорни сайтнинг (www.prokuratura.uz) «Интерактив хизматлар» рукнидаги «Импортёрлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маълумотлар базаси» саҳифада ёки www.stat.uz ва www.tradeuzbekistan.com сайтларидан топасиз.

Маълумотлар базаларида импортёрлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг номланиши, телефон рақами ва манзили, маҳсулоти ҳақидаги барча зурур маълумотлар акс эттирилган.

Бундан ташқари, Сиз хўжалик шартномалари тузишда муаммо ва сунъий тўсиқларга дуч келган тақдирингизда, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий  бошқармаларида ташкил этилган Импортни оптималлаштириш ва кооперациялаштиришга кўмаклашишга масъул ишчи гуруҳларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Унутманг! Ҳар қандай қонуний тадбиркорлик фаолияти давлат ҳимоясида!