БМТ ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ВАЗИРЛИКЛАР ВА ИДОРАЛАРНИНГ АХБОРОТ ВА МАТБУОТ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

БМТ ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ВАЗИРЛИКЛАР ВА ИДОРАЛАРНИНГ АХБОРОТ ВА МАТБУОТ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

2018 йил 29 ноябрь куни Бош прокуратурада «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бандларини амалга ошириш мақсадида вазирликлар ва идораларнинг ахборот ва матбуот хизматлари салоҳиятини оширишга кўмаклашиш: бугунги ҳолати ва истиқболдаги ривожланиши» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона ва солиқ қўмиталари, шунингдек бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот ва матбуот хизматлари вакиллари иштирок этдилар (жами 29 та вазирлик ва идоралар).

Тадбир Бош прокуратура матбуот хизмати кооординацияси остида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг «Ўзбекистон Республикасида БМТнинг Устав ва Шартномавий Органлари тавсияларини амалга оширишга кўмаклашиш» қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида бўлиб ўтди. Лойиҳанинг мақсади – инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларига мувофиқ БМТнинг Устав ва Шартномавий Органлари тавсияларини самарали ва шаффоф бажарилиши бўйича инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни кучайтиришдан иборат.

Семинарда ахборот хизматлари ходимлари учун тайёрланаётган, вазирликлар ва идоралар таркибидаги ахборот хизматлари иши тезкорлигини ва самарадорлигини ошириш учун фаолиятидаги «Йўл харитасининг» ижро этилишида ёрдам берадиган қўлланманинг концепцияси ва тузилиши муҳокама қилинди.

Семинар иштирокчилари ОАВ ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича журналистларининг сўров натижалари ва уларнинг тавсиялари билан танишиб чиқдилар. Умуман олганда, семинар конструктив ва очиқ шаклда бўлиб ўтди.