ПРОКУРАТУРА ТЕРГОВЧИСИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ПРОКУРАТУРА ТЕРГОВЧИСИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН
ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Жиззах вилоят прокуратурасининг 8 ва 21 бўлимлари ходимлари томонидан Арнасой туман прокуратураси терговчиси Н.А. нинг билдиргиси асосида ўтказилган тезкор тадбирда, «Жиззах агрокимёхимоя» ХАЖ Арнасой филиали собиқ бош ҳисобчиси Ш.У. унга нисбатан бўлган иш бўйича зарарни камайтириш ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 1000 АҚШ долларини терговчи Н.А.га пора тариқасида таклиф қилиб, шундан 1.200.000 сўм ва 100 АҚШ долларини унинг хизмат хонасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.