ЎЗИНИ ПРОКУРАТУРА ХОДИМИ ДЕБ ТАНИШТИРГАН ФИРИБГАРГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ЎЗИНИ ПРОКУРАТУРА ХОДИМИ ДЕБ ТАНИШТИРГАН ФИРИБГАРГА НИСБАТАН
ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Тошкент вилоят Бекобод туман ИИБ ЙХХБ ходими С.И. вилоят прокурорининг номига ариза билан мурожаат килиб, унда прокуратура хизмат кийимида ўзини вилоят прокуратураси 18-бўлимининг «Абдувохид» исмли терговчиси деб таништирган шахс унга нисбатан вилоят прокуратурасининг 8-бўлими томонидан ариза юзасидан тадбир ташкиллаштирилаётганлигини билдириб, унга ёрдам кўрсатиши мумкинлигини айтиб, 500 АҚШ доллари талаб қилаетганлигини билдирган.

Мазкур ариза юзасидан 28.11.2018 йилда Тошкент вилоят прокуратураси 8-бўлими ва Бекобод шахар прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, собиқ Тошкент вилоят МИБ давлат ижрочиси А.С. прокуратура органлари дала хизмат кийимида С.И. дан фирибгарлик йўли билан 500 АКШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.