ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

Департаментнинг Хазорасп туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р. фуқаро С.ни туман ҳокимлигида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 7 сотих ер участкасини турар-жой қуриш учун ажратиш ва ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 3000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.