ФИРИБГАРЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ФИРИБГАРЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро Х.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро В.Н. фуқаро Х.ни Жанубий Корея давлатига ишлашга бориши учун корейс тили бўйича ўтказиладиган синов имтиҳонидан ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ўтказиб бериши эвазига 5000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро В.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.