БОШ ПРОКУРАТУРА ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ ТАДБИРИ

БОШ ПРОКУРАТУРА ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ ТАДБИРИ

Жорий йил 18 январда Департаментининг Сергели туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасида етакчи мутахассиси Р.К. Ғиждувон тумани «Иттифоқ» футбол жамоаси директори Ж.М.дан ушбу футбол командани Про-Лиганинг «Б» лигасида иштирок этиш учун лицензия олишда ёрдам бериш эвазига муқаддам талаб қилган 2 500 АҚШ долларидан 1 500 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.К.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.