МАНСАБ СУИИСТЕЪМОЛЛИГИ ЖИНОЯТИ ФОШ ЭТИЛДИ

МАНСАБ СУИИСТЕЪМОЛЛИГИ ЖИНОЯТИ ФОШ ЭТИЛДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Избоскан туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширишда, фуқаро Н.М. тумандаги учта сув истеъмолчилари уюшмаларида маълум муддат ҳисобчи вазифасида ишлаб келган ҳолда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, аслида корхонада ишламаган жами 6 нафар шахсларнинг меҳнати тўғрисида сохта табеллар тузиб, шу асосда уларга иш ҳақи тўлаб бориб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган 47,3 млн. сўм пул маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.