ЕР ТУЗИШ ВА КЎЧМАС МУЛК КАДАСТРИ ДАВЛАТ КОРХОНАСИ МУТАХАССИСИ УШЛАНДИ

ЕР ТУЗИШ ВА КЎЧМАС МУЛК КАДАСТРИ ДАВЛАТ КОРХОНАСИ МУТАХАССИСИ УШЛАНДИ

Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Жарқўрғон туман филиали мутахассиси С.Х. фуқаро У.Х.дан унинг отасига тегишли 22 сотих ер участкасининг кадастр ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 3,6 млн. сўм пулларни хизмат хонасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.