БУХОРО ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ БЎЛИМ БОШЛИҒИ УШЛАНДИ

БУХОРО ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ БЎЛИМ БОШЛИҒИ УШЛАНДИ

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлими бошлиғи Б.Қ. фуқаро Б.М. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.Р.дан Бухоро шаҳар ҳокимлиги тассаруфидаги, кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари пора беришни талаб қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Қ. ва Б.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.