ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ҲУҚУҚИЙ ОНГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ҲУҚУҚИЙ ОНГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳамда уларни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этиш, хусусан вояга етмаганларнинг бу йўлга киришининг олдини олиш бўйича комплекс чора- тадбирлар ишлаб чиқилган.

Мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 24.12.2018 йилдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4075-сонли қарори муҳим аҳамият касб этади.

Қарор ижросини таъминлаш ҳамда уни кенг аҳолига етказиш мақсадида Бош прокуратура томонидан Ички ишлар билан ҳамкорликда 2019 йил 25 январь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 243-сонли умумтаълим мактабида “Вояга етмаганлар– жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши” мавзусида тадбир ўтказилди.

Ўтказилган  тадбирда ўқувчиларга жиноят содир этиб, жазони ўтаётган вояга етмаганлар тақдири ҳақида суратга олинган “Адашганлар” видеофильми намойиш этилди.

Шунингдек, тадбир ташкилотчилари томонидан ёшлар қонунга ҳурмат руҳида тарбия топиш лозимлиги, жиноят учун жазо муқаррарлиги, жиноятнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида ҳаётий мисоллар билан тушунчалар бериб ўтилди. Тадбир давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавобларни олдилар.

Бош прокуратура томонидан мазкур йўналишда тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.