БОШ ПРОКУРАТУРА АКАДЕМИЯСИ ХЕЛЬСИНКИ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ АЛЕКСАНДР ИНСТИТУТИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАДИ

БОШ ПРОКУРАТУРА АКАДЕМИЯСИ ХЕЛЬСИНКИ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ АЛЕКСАНДР ИНСТИТУТИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАДИ

Жорий йилнинг 25 январида Бош прокуратура Академияси раҳбариятининг Швеция ва Финляндия давлатларига ташрифи доирасида Хельсинки университетининг (Финляндия) Александр институти билан ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Тадбир доирасида ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасида тадқиқот олиб борувчи, Финляндия давлатининг халқаро академик ҳамкорлигини ривожлантирувчи ва мувофиқлаштирувчи Александр институтининг илмий-таълим фаолияти таништириб ўтилди.

Ташриф давомида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш мақсадида, учрашувлар ва музокаралар ўтказилиб, қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш учун Европа иттифоқининг грант дастурларида қатнашиш юзасидан келишувга эришиб олинди.