ПРОКУРАТУРА ХОДИМИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ПРОКУРАТУРА ХОДИМИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

24.01.2019 йилда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.И. ўзи томонидан шаҳарсозлик қоидаларига зид равишда қурилган турар жойга оид келиб тушган аризани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига Мирзо Улуғбек тумани прокурори катта ёрдамчисига 1000 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.