АВТОМАШИНА ДАВЛАТ РАҚАМИНИ ОЛИБ БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ШАХСГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

АВТОМАШИНА ДАВЛАТ РАҚАМИНИ ОЛИБ БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ШАХСГА
НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. фуқаро Д.М.нинг автомашинасига йўл ҳаракатлари хавфсизлиги бошқармасида ишловчи танишлари орқали «01 717» давлат рақамини олиб бериш эвазига 800 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.