ЕР АЖРАТИШ БЎЙИЧА ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИНИ ЧИҚАРТИРИБ БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ШАХС УШЛАНДИ

ЕР АЖРАТИШ БЎЙИЧА ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИНИ ЧИҚАРТИРИБ
БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ШАХС УШЛАНДИ

Департаментнинг Риштон туман бўлими ва ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Риштон тумани «Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази» директори И.К. фуқаро Н.К.га туман ҳокимлиги захирасидан фермер хўжалиги ташкил этиши учун 6 гектар ер ажратиш тўғрисида туман ҳокими қарорини чиқартириб бериш эвазига 4000 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.