ЯНА БИР ТЕЗКОР ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ЯНА БИР ТЕЗКОР ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Фарғона шаҳар электр тармоқлари» корхонаси раҳбари У.К. ва бош муҳандиси И.О.лар «А» хусусий корхонасига тегишли автомашиналарга газ қуйиш шаҳобчаси ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 4000 АҚШ долларини хусусий корхона бош муҳандиси М.дан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.К. ва И.О.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.