ПЛАСТИК КАРТАДАН ПУЛ ЕЧИБ ОЛГАН «ВАЛЮТАФУРУШ» ҚЎЛГА ТУШДИ

ПЛАСТИК КАРТАДАН ПУЛ ЕЧИБ ОЛГАН
«ВАЛЮТАФУРУШ» ҚЎЛГА ТУШДИ

Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент кичик халқа йўлида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.С. фуқаро С.Х.га жами 10.000 АҚШ долларини, ҳар бир АҚШ долларини 8 500 сўмдан ҳисоблаб сотишга келишиб, эвазига унинг пластик картасидан 100 млн. сўм маблағни ечиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.